Кўп қаватли уйлар оралаб ҳаракатни бошлаган автомобил йўл четида ўйнаб ўтирган боланинг устидан юриб ўтган – машинанинг олд ғилдираги жабрланувчининг кўкрак қисмини, орқа ғилдираги эса тос қисмини босиб ўтган, ҳайдовчи аёл боланинг бақиришини ҳам эшитмай, бамайлихотир ўз йўлида давом этиб, ҳодиса жойидан кетиб қолган.
Ушбу ҳолат кўчага ўрнатилган кузатув камераларида ёзиб қолинган.
Ҳодиса жорий йилнинг 10 май куни содир бўлган. 2,5 ёшли боланинг ҳаёти сақлаб қолинган
«Неварамнинг тос суяклари 3 жойидан синди. Бир ой тўшакка михланиб ётди. Ҳозир ҳам ўзида эмас. Ҳайдовчи аёл эса пинагини бузгани ҳам йўқ. Олти ой давомида яхши бўлади дейишди. Лекин батамом яхши бўлиб кетишига ҳеч ким кафолат бермайди», дейди боланинг бувиси суҳбатда.