Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Зидан Африка терма жамоасида ишлаш таклифини рад этди

Зидан Африка терма жамоасида ишлаш таклифини рад этди

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданга Жазоир терма жамоаси қизиқиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, Aфрика Миллатлар Кубогидаги ҳалокатли ўйиндан сўнг жазоирликлар ўз устози Жамал Белмади билан хайрлашди.

L’Equipe хабарига кўра, Жазоир терма жамоаси вакиллари Зиданга терма жамоани бошқаришни таклиф қилган, бироқ рад жавоби берилган.

Манбага кўра, Зидан учун Франция терма жамоаси бош мураббийлиги устуворлиги, шу сабабли мутахассис аввалроқ Бразилия ва AҚШда ишлашдан бош тортган.

Киритилди: 00:02 27.01.2024. Ўқилди: 617 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!