Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ёрдамчиси Сергей Шефир ўзига қарши уюштирилган суиқасдни изоҳлади. Унга кўра, суиқасд мақсади аслида Украина президенти ва юқори даражадаги амалдорлар бўлган.
"Сабабларини тушунмаяпман. Автомобилда кетаётган эдик. Бирданига ўқ узишди ва ҳайдовчини яралашди. Мен дарҳол Ички ишлар вазирига қўнғироқ қилдим, ҳуқуқ-тартибот ҳодимлари жуда тезкор ҳаракат қилишди.
Менинг фикримча — суиқасд ҳукуматдаги юқори даражадаги мансабдорларни қўрқитиш мақсадида амалга оширилди. Аммо, бизнинг президентимиз иродали шахс, уни қўрқита олмайсизлар", — деб таъкидлаган Сергей Шефир.