Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Уруш тадқиқотлари институти Россиянинг ядро қуроли имкониятларини баҳолади

Уруш тадқиқотлари институти Россиянинг ядро қуроли имкониятларини баҳолади

АҚШнинг Уруш тадқиқотлари институти Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш қобилиятини баҳолади.

Бу ҳақда институтнинг сўнгги ҳисоботида маълум қилинди.

Унда таъкидланишича, Россиянинг Украинадаги ёки бошқа жойларда жанг майдонида тактик ядро қуролини қўллаш эҳтимоли ниҳоятда паст. Айтилишича, Россия расмийлари Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдамини давом эттиришига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия Мудофаа вазирлиги Бош штаби авиация ва денгиз кучлари иштирокида Жанубий ҳарбий округнинг ракета тузилмалари билан машғулотлар ўтказишга тайёргарлик кўришни бошлаган. Машғулотлар давомида стратегик бўлмаган ядро қуролларини яратиш ва қўллаш амалиёти бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилади.

Киритилди: 13:23 08.05.2024. Ўқилди: 7598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!