Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россия Ҳиндистондан пулини ололмади

Россия Ҳиндистондан пулини ололмади

Ҳиндистон билан Россия нефти учун мамлакатда қолиб кетган миллиардлаб рупийлар тақдири бўйича бир йилдан ортиқ давом этган музокаралар Кремль учун фиаско билан якунланди.

Москва илгари сурган вариантлардан ҳеч бири амалга оширилмаган. Ва Россия компанияларининг пуллари Ҳиндистонда қоладиган бўлди, деб ёзади Hundu Businessline юқори лавозимли манбага таяниб.

Унинг сўзларига кўра, миллиардлаб долларга баҳоланган рупиядаги маблағ Ҳиндистон иқтисодиётига сармоя қилинади.

Ҳиндистон валютасида ҳисоб рақамларини очган Россия банклари, жумладан, Росбанк ва Газпромбанкга қимматли қоғозларга, шунингдек, йирик инвестиция лойиҳаларига рупияда сармоя киритишга рухсат берилган.

Россия энди уларни мамлакатдан олиб чиқишга уринмаяпти, дейди Бусинесслине манбаси. Рупийни Хитой юанига ёки БАА дирҳамига айлантириш вариантлари кўриб чиқилди, аммо ҳозирда ҳинд валютаси «фойдали сармояга киритилди», деди нашр манбаси. Россия пуллари ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳалар орасида Ванде Бҳарат темир йўллари учун поездлар қурилиши ҳам бор.

Дастлаб, Россия расмийлари Ҳиндистон Марказий банки рупийларни ечиб олишга ва уларни Москва биржасида сотишга рухсат беришига умид қилишган - биржанинг бизнесни ривожлантириш бўйича бошқарувчи директори Кирилл Пестов бу ҳақда 2023 йил март ойида гапирган эди.

Яна бир вариант ҳинд товарларини сотиб олиш учун нефть рупийларидан фойдаланиш эди. 2022 йил ноябрь ойида Россия расмийлари делегацияси Ню-Деҳлига борди ва Ҳиндистон Россия Федерациясига сотиши мумкин бўлган 500 га яқин савдо товарлари рўйхатини тақдим этди. Унга ёғ насослари, бамперлар, тўқимачилик саноати учун ускуналар, жумладан, иплар ва бўёқлар, шунингдек, металлургия учун 200 га яқин маҳсулотлар ва бошқа нарсалар кирган эди. Жавоб ташрифи 2023 йилнинг январь ойида бўлиб ўтди, бироқ бу жараёндан силжиш бўлмади.

Уруш бошидан бери Россия нефтининг импортини 33 баравар ошириб, Россия нефть компаниялари учун иккинчи йирик мижозга айланган Ҳиндистон ҳанузгача Россияга деярли товар етказиб бермаяпти. 2023-24 йилларда унинг экспорти атиги 4,26 миллиард долларни ташкил этди, Россиядан импорт эса 61,44 миллиард долларга етган.

Бу ўзаро савдода улкан номутаносибликни келтириб чиқаради, бу эса санкциялар туфайли жаҳон валюталарини четлаб ўтишга олиб келади. Натижада, Bloomberg Economics аввалроқ Россия компаниялари Ҳиндистон ҳисобларида ойига 3 миллиард доллар миқдорида рупий йиғмоқда дея баҳолаган эди.

Reutets агентлигининг Россия банк доираларидаги манбасига кўра, ўтган йилнинг август ойи ҳолатига кўра, «қотиб қолган» сумма 39 миллиард долларга етган, бу Россия иқтисодиётининг йиллик экспорт даромадларининг деярли ўндан бир қисмидир. Россия расмийлари бу миқдор сезиларли даражада камроқ эканлигини даъво қилган, аммо аниқ рақамларни келтирмаган.

Киритилди: 10:08 08.05.2024. Ўқилди: 9210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!