Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда 8-синф ўқувчиси она бўлди. Болалар омбудсмани ҳолатни ўз кузатувига олди

Самарқандда 8-синф ўқувчиси она бўлди. Болалар омбудсмани ҳолатни ўз кузатувига олди

⚡️ОАВларда «Самарқандда 8-синф ўқувчиси она бўлди» мазмунидаги хабар тарқалди.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўрганиб, ўз кузатувига олди❕

📌 Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси, вояга етмаган (2009 йилда туғилган) П.З. 2023 йил август ойида ўзига аввалдан таниш бўлган, 2006 йилда туғилган Ш.Э. билан яқин муносабатда бўлган. 2024 йил 6 май куни шифохонада П.З. чақалоқ дунёга келтирган.

Мазкур ҳолат юзасидан (вояга етмаган қизнинг ёшидан келиб чиқиб, ариза билан мурожаат қилинмаган бўлсада) туман ИИБ томонидан ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🖇 Шу билан бирга, бундай тоифадаги жиноят иши доирасида вояга етмаган жабрланувчи шахсига оид бўлган бошқа маълумотларни ошкор қилиш ва тарқатиш қонунан тақиқланган ҳамда бола манфаатларига зид эканлигини эслатиб ўтамиз.

Киритилди: 14:58 10.05.2024. Ўқилди: 1997 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!