Украина президенти Владимир Зеленский сентябрь-октябрь ойларида Ғарб мамлакатларига тақдим этилган ғалаба режасининг махфий нуқталаридан бирида иттифоқчилардан узоқ масофали "Tomahawk" қанотли ракеталарини сўради. Бу ҳақда 29 октябрь куни The New York Times газетаси АҚШнинг юқори мартабали амалдорига таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳақда режанинг "чеклов" деб номланувчи бандининг махфий иловасида айтилган. NYT суҳбатдоши Зеленский талабини "мутлақо амалга ошириб бўлмайдиган" деб атади.
Tomahawk ракеталарининг учиш масофаси 2400 километрдан ошади, бу 2024 йилда АҚШ Украинага тақдим этган ATACMS ракеталари масофасидан етти баравар кўпдир.