Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Зеленскийга яқин шахслар унга президент девони раҳбари Ермакни ишдан бўшатишни маслаҳат бермоқда

Зеленскийга яқин шахслар унга президент девони раҳбари Ермакни ишдан бўшатишни маслаҳат бермоқда

Зеленскийга яқин шахслар унга президент девони раҳбари Ермакни ишдан бўшатишни маслаҳат бермоқда — “Украинская правда”

Украина президенти Зеленский Олий Рада вакиллари билан учрашув ўтказишини ва "принципиал қарорлар" тайёрлаётганини маълум қилди.

"Албатта, бу ҳафта расмийлар билан суҳбатлар ва Олий Рада раҳбарияти ҳамда “Халқ хизматчиси” фракцияси аъзолари билан учрашувлар бўлиб ўтади. Мен давлатимизга керак бўлган бир нечта зарур қонунчилик ташаббуслари ва тезкор, фундаментал қарорларни тайёрлаяпман", — деди Зеленский.

“Украинаская правда” нашрининг “Халқ хизматчиси” партиясидаги манбаларига таяниб хабар беришича, Зеленскийга яқин доирадагилар унга “Энергоатом” давлат компанияси атрофидаги коррупция можароси фонида президент девони раҳбари Андрей Ермакни ишдан бўшатишни маслаҳат бермоқда.

"Зеленский ўз жамоасидаги асосий шахслар, жумладан, бош вазир ўринбосарлари Юлия Свирйденко ва Михайло Федоров, разведка бошлиғи Кирилл Буданов ва бошқалар билан учрашувлар ўтказди. Президент билан суҳбатлашганларнинг аксарияти инқирозни ҳал қилиш бўйича турли тавсиялар беришди, аммо уларнинг деярли барчаси Ермакни алмаштиришни маслаҳат беришди", деб ёзади нашр.

Аввалроқ Украинадаги йирик коррупция можароси сабабли мамлакатнинг адлия ва энергетика вазирлари истеъфога чиққани хабар қилинган эди.

Киритилди: 17:25 18.11.2025. Ўқилди: 994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!