Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Зеленскийга Путин билан ёлғиз қолмасликни маслаҳат беришди

Зеленскийга Путин билан ёлғиз қолмасликни маслаҳат беришди

Украина етакчиси Владимир Зеленский россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан шахсий музокаралардан қочган маъқул. Бу фикрни Украина собиқ бош вазири Aрсений Яценюк билдирди, дея хабар беради “Гордон”.

“Мен Зеленскийга Путин билан алоҳида музокаралар олиб бормасликни маслаҳат берган бўлардим. У Путин билан фақат Ғарбдаги иттифоқчиларимиз, AҚШ ва Европадаги ҳамкорларимиз билан биргаликда гаплаша олади. Aгар Зеленский Путин билан алоҳида музокара бошласа, Путин уни нонуштага "ейди”, — деди Яценюк.

Унинг фикрича, Россиянинг Украинага қарши тажовузини тўхтатишнинг энг яхши йўли Украина, AҚШ ва Европа биргаликда ҳаракат қилишидир. Яценюкнинг қўшимча қилишича, Россия AҚШ ва НAТО билан музокараларда ўзини қурбон сифатида кўрсатмоқчи. Шу билан бирга, унинг ўзи "Будапешт меморандумини имзолаган ва уни бузган", деди собиқ бош вазир. Қрим аннексия қилинганидан кейин ва Донбассда можаро бошланганидан кейин ҳам Россия “кимдир уларга таҳдид қиляпти” деб айтилмоқда, дея қўшимча қилди собиқ бош вазир. У Украина Россияни тўхтатиб туриш учун ҳалокатли мудофаа қуролларига муҳтожлигини таъкидлади.

Киритилди: 10:56 13.01.2022. Ўқилди: 4089 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!