Украина президенти Владимир Зеленский якшанба куни Рим папаси Лев XIV билан учрашувида Ватиканнинг Украина ва Россия ўртасидаги бевосита музокаралар учун майдон бўлишга тайёрлигини миннатдорчилик билан қабул қилди ҳамда ҳақиқий натижалар йўлида ҳар қандай шаклда мулоқотга киришишга тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Зеленский Россия ва Украина ўртасидаги урушни якунлашда "Муқаддас тахтнинг нуфузи ва овози муҳим аҳамият касб этиши мумкинлигини" таъкидлади.
"Украина ва Россия ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар учун майдон бўлишга тайёрлиги учун Ватиканга ташаккур билдираман. Биз ҳақиқий натижалар йўлида ҳар қандай шаклдаги мулоқотга тайёрмиз," - дея ёзди Украина раҳбари.