Владимир Зеленскийнинг Венгрия Бош вазири Виктор Орбан шаънига айтган таҳдидлари ва кескин риторикаси Киевнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш имкониятларига путур етказиши мумкин. Бу ҳақда The European Conservative нашри ёзмоқда.
Нашрда қайд этилишича, Будапешт ва Киев ўртасидаги баҳс Зеленскийнинг ошкора шамасидан сўнг янада кескинлашган. Зеленский агар Венгрия ЕИнинг 90 миллиард евролик кредит пакетини блоклашда давом этса, украиналик ҳарбийлар «Орбан билан ўз тилларида мулоқот қилишларини» таъкидлаган.
Нашрнинг урғу беришича, ҳатто бу шунчаки риторика деб ҳисобланса ҳам, бундай таҳдидлар алмашинуви ЕИ етакчилари ўртасидаги ўзаро алоқалар амалиётига зиддир. Мақола муаллифининг фикрича, иттифоққа аъзолик ўзаро ҳурматни ҳамда давлатларнинг ҳуқуқий доирадан ташқарига чиқувчи босимларсиз ўз позициясини сақлаб қолиш ҳуқуқини назарда тутади.
«Ушбу чегарани бузиб ўтган томон нафақат муайян аъзо давлат билан, балки ҳамжамиятнинг мантиғи билан ҳам зиддиятга киришади... Сиёсий ишора сифатида тўлақонли аъзоликни тарқатиб бўлмайди, акс ҳолда Европа Иттифоқи парчаланиб кетиш хавфи остида қолади», — дейилади мақолада.