Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров Россия томонига келаси ҳафта навбатдаги йиғилиш ўтказишни таклиф қилди.
Бу ҳақда Украина етакчиси Владимир Зеленский шанба куни кечки видеомурожаатида маълум қилди.
"Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Умеров Россия томонига келаси ҳафта навбатдаги учрашув ўтказишни таклиф қилгани ҳақида хабар берди. Музокаралар динамикасини ошириш керак. Ўт очишни тўхтатишга эришиш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак. Россия томони эса қарорлардан яширинишни бас қилиши керак", - деди у.
Бундан ташқари, Зеленский яна бир маҳбус алмашинуви ҳақида маълум қилди: "Россия томони билан алмашиш бўйича суҳбат давом этмоқда - биз Истанбулдаги сўнгги учрашувдаги келишувларни бажаришда давом этамиз. Жамоа ҳозирда яна бир алмашинув устида ишламоқда".
Зеленский Россия Федерацияси билан энг юқори даражадаги музокараларга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади.
"Маҳбусларни алмашиш. Болаларни қайтариш. Қотилликларни тўхтатиш. Ва ҳақиқатан ҳам тинчликни таъминлаш учун раҳбарлар даражасидаги учрашув керак - ҳақиқатан ҳам узоқ муддатли. Украина бундай учрашувга тайёр", - деди у.