Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский: Украинани кучли қилинг, шунда сиз Путиннинг ўтириб музокаралар олиб боришини кўрасиз

Зеленский: Украинани кучли қилинг, шунда сиз Путиннинг ўтириб музокаралар олиб боришини кўрасиз

Зеленскийнинг айтишича, Ғарб ёрдами жуда секин, Украина кучлари йўқотишларга дучор бўлмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб ҳарбий ёрдами жуда секин келаётгани сабабли Украина қўшинлари катта йўқотишларга учраганини айтди.

Бу ҳақда у CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Зеленский Украина шарқидаги вазият «жуда оғир» эканини айтиб, у ердаги Украина бригадаларининг ярми жиҳозланмаганини қўшимча қилди.

«Шундай қилиб, жуда кўп одамларни йўқотасиз, чунки улар қуролли машиналарда эмас ... уларда артиллерия йўқ, артиллерия ўқлари ҳам йўқ», деди Зеленский.

Зеленский Ғарб иттифоқчиларидан ҳарбий ёрдам жуда секин етиб бораётганини айтди.

«Бизга тайёр бўлиш учун 14 та бригада керак», деб таъкидлади Зеленский ва Украина фақат тўртта бригадани яқинда ёрдам пакетлари билан жиҳозлашга муваффақ бўлганини қўшимча қилди.

У Россия президенти Владимир Путин тинчлик музокараларига рози бўлиши учун Ғарб иттифоқчиларини Украинани мустаҳкамлашга чақирди.

«Украинани кучли қилинг, шунда сиз [Путин] ўтириб музокаралар олиб боришини кўрасиз», деди Зеленский.

Киритилди: 19:59 16.09.2024. Ўқилди: 1537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!