Бугун 10 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленский: Украина Россия билан энергетика ва дон экспорти бўйича муросага тайёр

Зеленский: Украина Россия билан энергетика ва дон экспорти бўйича муросага тайёр

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат энергетика объектлари ва дон экспорти логистикасига қилинган ҳужумлар масаласида Россия билан муросага келишга тайёр эканини билдирди.

Зеленскийнинг таъкидлашича, энергетика ва дон экспорти нафақат Украина ва Россия, балки бутун дунё учун муҳим масала ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, бу соҳалардаги вазият Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Миср ва Осиёнинг бошқа давлатлари манфаатларига ҳам таъсир қилади.

«Биз бу ерда муросага келишга тайёрмиз. Ҳозир Россия ва Украина чора кўриши керак бўлган вазиятдамиз. Фақат Украинадан муроса кутиш мумкин эмас. Украина аллақачон кўп нарсага рози бўлган. Шунинг учун келишувларга эришиш учун Москвадан ҳам ўзаро қадамлар талаб этилади», — деди Украина президенти.

Зеленскийнинг айтишича, Россия ва Украина энергетика ҳамда дон экспорти билан боғлиқ ҳужумларни чеклаш бўйича ўзаро келишувларга эришиши зарур.

3 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин ҳам Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш имконияти борлигини билдирган. Бироқ у тинчлик жараёнига савдо кемаларига қилинган ҳужумлар ва Украина томонидан фуқаролик самолётларига ҳужум қилиш таҳдидлари тўсқинлик қилаётганини айтган.

Киритилди: 17:20 09.09.2026. Ўқилди: 639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!