Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондони лавозимида Александр Сирскийнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодларни ўрганишни бошлади. Номзодлар рўйхатида 11 киши бор. Улар орасида асосийси сифатида Украина Қуролли кучлари Бирлашган кучлари қўмондони Михаил Драпатий кўрилмоқда.
"Украинская правда" (УП) ва Financial Times ҳам Драпатийни бош қўмондонликка даъвогарлар қаторида тилга олмоқда. Ундан ташқари, рўйхатга Десант-ҳужумкор қўшинлари қўмондони Олег Апостол ва Бош штаб бошлиғи ўринбосари Владимир Горбатюк киритилган.
УП эҳтимолий даъвогарлар орасида Украина Қуролли кучлари 3-армия корпуси қўмондони Андрей Билецкий ва Украина Миллий гвардиясининг 1-корпуси "Азов" қўмондони Денис Прокопенкони ҳам санаб ўтган.
"Армиядаги суҳбатдошларимизнинг аксарияти ҳозирда Драпатийнинг тайинланишига умид қилмоқда", — деб қайд этади "Украинская правда".