Украина президенти Володимир Зеленский Украина Қуролли Кучлари бош қўмондони Александр Сирскийни истеъфога чиқариш вариантини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Financial Times Украина маъмуриятидаги манбага таяниб.
Унинг сўзларига кўра, шу дам олиш кунлари Зеленский фронтдаги вазият бўйича уларнинг баҳосини тинглаш ва армия қўмондони лавозимига эҳтимолий номзодлар билан учрашувлар ўтказиш учун ҳарбий командирларни йиғмоқда.
Манбанинг қайд этишича, агар Зеленский фронт чизиғида Украина мудофаасига путур етказмасдан, қўшинлар бошқарувини "силлиқ ўтказиш"ни таъминлайдиган командир топса, Сирскийни лавозимидан четлатишга тайёр.
Украина президенти Сирскийнинг истеъфоси ҳақида Михаил Фёдоровнинг Мудофаа вазири лавозимидан бўшатилиши ортидан Украина шаҳарларида келиб чиққан оммавий норозиликлардан кейин ўйлаб қолди, деб ёзади Financial Times.