Украина президенти Владимир Зеленский сешанба куни Владимир Путин Кремлда қолса, Киев ўз ҳудудининг бир қисмини вақтинча Россия томонидан босиб олинишига рози бўлиши мумкинлигини айтди.
Россиянинг кенг кўламли босқинидан 1000 кун ўтиб, Украина парламентига мурожаат қилган Зеленский қонун чиқарувчиларга шундай деди: «Эҳтимол, Украина ўз мақсадларига эришиш ва бутун миллий ҳудудни тиклаш учун Москвада кимдандир кўпроқ яшаши керак.»
Ғарб қуроллари ёрдамида Украина кўп жойларда Россиянинг олдинга силжишини тўхтата олди, лекин ўзи ҳужумга ўтиш ва ҳозирда Россия кучлари томонидан босиб олинган Украина суверен ҳудудининг тахминан 18 фоизини қайтариб олиш учун етарли ёрдамʼ олмади.