Украина президенти Владимир Зеленский АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампдан Украина учун тинчлик режасини тақдим этишни сўради. Бу ҳақда Украина президенти 20-сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқидан сўнг CNN телеканали, Волф Блитзер билан суҳбатда айтди.
Шу билан бирга, Зеленский Киев учун ҳудуд бўйича муросага келиш мумкин эмаслигини таъкидлади: “Агар ғоя ҳудудимизнинг бир қисмини тортиб олиб, Путинга бериш бўлса, бу тинчлик формуласи эмас”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Украина можаросини 24 соат ичида тугатишга ваъда берган, бироқ ўз режасининг ўзига хос жиҳатларини ошкор қилмаган.