Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президентлиги сайловида ғалаба қозонган Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилгани ва ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилди.
"Президент Доналд Трамп билан жуда яхши телефон орқали мулоқот қилдим ва уни тарихий ва ишончли ғалабаси билан табрикладим – бу ажойиб кампания натижаси бўлди," – деб ёзди Зеленский ижтимоий тармоқларда.
"Биз фаол мулоқотни давом эттириш ва ҳамкорлигимизни ривожлантириш бўйича келишиб олдик. АҚШнинг кучли ва қатъий раҳбарлиги жаҳон ҳамжамияти ва адолатли дунё учун ҳаётий муҳим аҳамиятга эга," деб таъкидлади Зеленский.