Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Зеленский Сахаров мукофотига номзод бўлди

A A A
Зеленский Сахаров мукофотига номзод бўлди

Европа халқ партияси – Европарламентдаги энг йирик партия – Украина президенти Владимир Зеленский ва Украина халқини Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари бўйича асосий мукофоти – Сахаров мукофотига номзод қилиб кўрсатди.

"Президент Владимир Зеленский бошчилигидаги Украинанинг жасур халқи бу йил фикр эркинлиги учун Сахаров мукофотини олишга лойиқ эканига шубҳа қилмаймиз. Улар ҳар куни жанг майдонида Европа қадриятларини ҳимоя қилишда давом этадилар. Умид қиламанки, бизнинг номзодимиз Европарламентдаги барча сиёсий гуруҳлар томонидан қўллаб-қувватланади”, деди Европарламент депутати Раса Жукневисиене.

Фикр эркинлиги учун Сахаров мукофоти 1988 йилда Европа парламенти томонидан таъсис этилган. Мукофот "бутун дунё бўйлаб фикр эркинлиги, инсон ҳуқуқлари учун курашга алоҳида ҳисса қўшган" шахсларга берилади.

Ўтган йили Сахаров мукофоти россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийга берилган эди.

Киритилди: 09:01 08.09.2022. Ўқилди: 2711 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар