Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Зеленский: "Россиянинг зарбалари натижасида Киевда саккиз киши ҳалок бўлди"

Зеленский: "Россиянинг зарбалари натижасида Киевда саккиз киши ҳалок бўлди"

Киевда Россия Қуролли кучларининг зарбалари натижасида камида саккиз киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ижтимоий тармоқларда маълум қилган.

"Шаҳар ва жамоаларимизга яна бир оммавий зарба. Яна қотилликлар. Афсуски, камида саккиз киши ҳалок бўлгани маълум. Улар орасида бир бола ҳам бор. Барча қариндошлар ва яқинларга ҳамдардлик билдираман. Одамлар вайроналар остида ҳамон қолиши мумкин. Ўнлаб ярадорлар бор", — деди давлат раҳбари.

Айни пайтда Киев шаҳар ҳарбий бошқармаси матбуот хизмати 45 киши яралангани ҳақида хабар берди.

Киритилди: 11:37 28.08.2025. Ўқилди: 842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!