Россия кучлари Украинага янги йирик ҳужум уюштириши мумкин.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский кечки нутқида маълум қилди.
У фуқароларни ҳаво ҳужуми сиреналарини диққат билан кузатишга чақирди.
"Бизда руслар катта ҳужумга тайёрланаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида разведка маълумотлари бор. Биз аллақачон ҳаво мудофааси кучларига тегишли буйруқларни берганмиз", деб таъкидлади Украина раҳбари.
Россия Қуролли Кучлари томонидан янги йирик ҳужум таҳдиди ҳақидаги хабарлар душанба куни маҳаллий Телеграм мониторинг каналлари томонидан ҳам эълон қилинди. Россия Киев темир йўл вокзалига ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар бўлган, бу эса гўёки устувор нишонлар қаторига киради.