Украина президентининг сўзларига кўра, Киев оташкесимга розилик берган, бунда асосий мақсад эса “Глобал жануб” давлатларига Путиннинг урушни тугатишни истамаслигини кўрсатиш бўлган.
"Яқин Шарқ вакиллари доимо менга шахсий суҳбатларда ва бошқа мулоқотларда Путиннинг шартсиз оташкесимга тайёрлигини айтиб келган. Улар урушни тугатишни истамаётган ҳам, тинчликни истамаётган ҳам Украина деб ўйлашган. У ерда Россия тарғиботи жуда кучли ишлаган. Мен эса мана шундай қадамлар билан “биз оташкесимга тайёрмиз, лекин энди сиз Путиннинг бунга тайёр эмаслигини кўрасиз”, деб аниқ кўрсатдим", — дея таъкидлади Украина президенти.