Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан музокараларни олқишлади ва уларни “жуда мураккаб” деб баҳолади. Бу ҳақда у НБC телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди, деб ёзади “РИA Новости”.
“Музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда. Музокаралар анча қийин”, - дея тан олди у.
Зеленский, шунингдек, у Украина халқини енгилмас деб билишини айтди ва хорижий қўшинлар “украиналикларнинг қадр-қиммати ва ўз ватанига бўлган муҳаббатини ўғирлай олмаслигига” ишонч билдирди.