Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зеленский: Россия барча йўналишларда ҳужум қилмоқда

Зеленский: Россия барча йўналишларда ҳужум қилмоқда

Россия ҳарбийлари бир неча ойдан буён бутун фронт чизиғи бўйлаб, шу жумладан Суми йўналишида ҳам ҳужум ҳаракатларини олиб бормоқда. Буни Украина президенти Владимир Зеленский Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Украина раҳбари таъкидлашича, Украина билан шимолий чегарада жами 67 минг нафар рус аскари тўпланган. Айнан Суми йўналиши руслар учун асосий йўналишга айланган.

"Очиғини айтганда, барча йўналишларда ҳужум ҳаракатлари бошланди. Аммо асосий йўналиш айнан Суми эди. У ерда 67 минг нафар рус ҳарбийси тўпланган эди. Уларнинг бирлашишига йўл қўймаслик учун тегишли чораларни кўрдик. Бу жараён бир неча ойдан бери давом этмоқда," - деди Зеленский.

Бундан олдин Россия Мудофаа вазирлиги Донетск вилоятидаги Торское аҳоли пунктини эгаллангани ҳақида хабар берган эди. Бироқ DeepState таҳлилчилари бу маълумотни инкор этди.

Киритилди: 23:37 15.05.2025. Ўқилди: 922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!