Владимир Зеленский мусодара қилинган Россия активларини сотиш ҳисобига тўлдириладиган қурол ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ҳарбий фонд яратиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Бу ҳақда у Киевда бўлиб ўтган мудофаа саноати биринчи форуми иштирокчиларига йўллаган табригида айтди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, режалаштирилган жамғарма ҳарбий ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун қўшимча ресурслар беради, шунингдек, ҳарбий объектларни яратиш бўйича ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди.
"Жамғарма давлат мудофаа активларидан олинган дивидендлар ва мусодара қилинган Россия активларини сотишдан олинган фойдадан тўлдирилади", деди у.