Украина Президенти Владимир Зеленский Россияга ҳудудий имтиёзлар келажакда янада жиддий оқибатларга олиб келишини таъкидлади.
Украина раҳбари бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзган.
"Тажовузкорга бирор нарсани эгаллашга рухсат бериш катта хато. Бу бошиданоқ, 2014 йилдан бошлаб [Қримнинг аннекция қилиниши билан] катта хато эди. Ва ундан олдин ҳам, Грузиянинг айрим қисмларига ҳужум ва босиб олиш пайтида ҳам", деб таъкидлади у.
У шунингдек, ҳудудий имтиёзлар янги урушларга олиб келади, деб ҳисоблайди. "[Россия Президенти Владимир] Путинни ўпиш ёки гуллар билан тўхтатиб бўлмайди. Мен ҳеч қачон бундай қилмаганман ва бу тўғри йўл деб ўйламайман. Ҳаммага маслаҳатим: Путинга бундай қилманг", деб таъкидлади Украина раҳбари.
Зеленский шунингдек, Россия фронтда катта йўқотишларга дуч келаётганини яна бир бор таъкидлади - ойига 30 000-35 000 киши.