Украина етакчиси АҚШ президентини "Яқин Шарқда муваффақиятли амалга оширилган операция" билан табриклаб, Қўшма Штатларнинг ҳаракатлари Эрондаги дронлар ишлаб чиқариш салоҳиятини ҳам сусайтирганини таъкидлади.
"Президент Трамп билан халқимизни ҳимоя қилишни муҳокама қилдик, аввало, шаҳарларимиз, одамларимиз, черковларимиз ва инфратузилмамизни ҳимоя қилиш учун Қўшма Штатларнинг ҳаво мудофааси тизимларини сотиб олиш масаласи ҳақида гаплашдик. Украина бу ускуналарни сотиб олишга ва Америка қурол ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашга тайёр. Европа ҳам бу жараёнда ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, дронларни биргаликда ишлаб чиқариш имкониятлари ҳақида ҳам гаплашдик. Биз бир-биримизни кучайтира оламиз", — деди Зеленский.
Украина раҳбари, шунингдек, Трампга Истанбулда Россия делегацияси билан ўтган музокаралар, асирлар ва ҳалок бўлганларни алмашиш жараёнлари ҳақида ҳам маълумот берганини айтди. Унга кўра, Россия ҳатто ўзининг ҳалок бўлган ҳарбийлари жасадларини Украинага топширган ҳолатлари аниқланган.
"Фронтдаги вазият ҳақида ҳам гаплашдик. Путин жанг майдонида ғалаба қозонаётгани йўқ. Президент Трампга фронтда аслида нималар бўлаётгани бўйича аниқ фактларни тақдим қилдим", — дея қўшимча қилди Зеленский.