Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский НАТО етакчилари билан учрашди

A A A
Зеленский НАТО етакчилари билан учрашди

Украина президенти Владимир Зеленский чоршанба куни эрталаб Вилнюсда, НАТО саммитида алянснинг турли мамлакатлари етакчилари билан алоҳида учрашди.

Германия канслери Олаф Шолц билан учрашув эндигина бошланди, бундан олдин Зеленский Канада Бош вазири Жастин Трюдо билан гаплашди.

“Олаф Шолц билан мулоқот ҳар доимгидек мазмунли. Биз украиналиклар ҳаётини ҳимоя қилиш ва мудофаамиз учун яхши хабар кутамиз”, — деб ёзди Зеленский Германия канслери билан учрашув олдидан твиттерда.

Учрашувлар мазмуни ва натижалари ҳақида ҳозирча малумот берилмаган.

Британия ҳукумати ва АҚШ президенти маъмурияти аввалроқ хабар қилганидек, чоршанба куни НАТО саммити арафасида G7 давлатлари яқин йилларда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш декларацияси-режасини имзолайди.

Киритилди: 13:42 12.07.2023. Ўқилди: 2214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!