Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Зеленский Меркел билан "тил топишиб" олдими?

A A A
Зеленский Меркел билан "тил топишиб" олдими?

Украина президенти Владимир Зеленский Германия канцлери Ангела Меркель билан қилган телефон мулоқотида Россияни G7’га қайтаришга қаршилик қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

"Нормандча формат"ни тез орада ўтказиш келишиб олинди

Телефон мулоқоти чоғида икки давлат раҳбарлари Украинадаги вазият ва уни ҳал қилиш учун “нормандча формат”ни тезроқ ўтказиш муҳимлигини гаплашган.

Германия канцлери G7 саммитида Украинадаги нотинч вазият ва Қримнинг аннексия қилинганини сабаб қилиб Россияни аъзоликка қайтаришга қаршилик кўрсатганди.

Эслатиб ўтамиз, Биаррицсдаги "кучли еттилик" саммитида Трамп ва Франция Россияни аъзоликка қайтариш таклифини илгари сурганди, дейди "togri.uz".

Киритилди: 06:15 30.08.2019. Ўқилди: 1536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар