Бугун 1 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Зеленский: мен энг яхшиси эмасман, лекин энг тажрибалисиман

Зеленский: мен энг яхшиси эмасман, лекин энг тажрибалисиман

Украина президенти Владимир Зеленский Sky News телеканалига берган интервьюсида ўзини идеал раҳбар деб ҳисобламаслигини, аммо уруш пайтида мамлакатни бошқариш учун энг тажрибали шахс эканини таъкидлади.

Журналистнинг бошқа бир инсонга ҳокимиятни топшириш эҳтимоли ҳақидаги саволига у шундай жавоб берди:

«Мен ҳар доим тайёрман, лекин мен севган ва ҳурмат қилган халқимни хиёнат қилишга тайёр эмасман. Биз бу оғир синовдан бирга ўта олдик. Уруш давом этмоқда, ва менинг катта бурчим — юртим билан бирга бу урушни охирига етказиш. Агар халқимга бошқа етакчи керак деб ҳисобласа, мен бунга қарши чиқишга ҳаққим йўқ. Мен чарчадим — бу ҳақиқат. Чунки мамлакат урушда. Чарчаган одамлар бор, балки мендан ҳам кўпроқ».

Саволга жавобан, уруш шароитида мамлакатни бошқариш учун энг яхши номзод бўлиб-бўлмаслиги ҳақида Зеленский қуйидагини айтди:

«Мен энг тажрибалисиман. Балки энг яхшиси эмасман. Ҳар доим сендан яхшироқ одамлар бўлади. Танқидий пайтларда менда ҳар куни 20 га яқин давлат раҳбарлари билан музокаралар бўларди. Бунинг учун фақат келишув эмас, натижа ҳам олиб келиш керак».

Айни пайтда, Украинада сайловлар ҳарбий ҳолат бекор қилинмагунича ўтказилмайди. Зеленский бу борада олдинроқ — март ойида ҳам шундай деган эди:

«Мени алмаштириш осон бўлмайди, чунки фақатгина [янги] сайлов ўтказиш етарли эмас. Мени бу сайловларда қатнашишимга тўсқинлик қилиш керак бўлади. Бу эса анча мураккаброқ бўлади».

Киритилди: 11:45 25.06.2025. Ўқилди: 749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!