Президент Владимир Зеленский Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг (МХМК) “Маша ва Айиқ” мултсериалига нисбатан санкциялар жорий этиш ҳақидаги қарорини кучга киритувчи фармонни имзолади.
Чекловлар сериални яратган “Анимаккорд” студиясига ҳамда беш нафар россиялик фуқарога, жумладан, студия асосчиси ва бош директори, сценарий муаллифи, продюсер ва мултфилм ҳуқуқлари эгасига нисбатан киритилди.
Украина МХМК баёнотига кўра, “Маша ва Айиқ” мултсериали болалар контенти ниқоби остида россияпараст қарашларни тарқатмоқда, бу эса Украина миллий хавфсизлигига хавф туғдиради.
“Маша ва Айиқ” мултфилмига нисбатан эътирозлар бошқа мамлакатларда ҳам пайдо бўлган. Июл ойида бир гуруҳ британиялик сиёсатчилар мамлакат маданият вазирига очиқ хат ёзиб, ушбу мултсериални стриминг хизматларидан олиб ташлашни талаб қилган ва уни “Россиянинг очиқ ташвиқот қуроли” деб атаганди.
Киритилди: 12:32 21.08.2026.
Ўқилди: 727 марта.
Фикрлар сони: 0 та.