Украина президенти Владимир Зеленский КХДРнинг баллистик ракета синови ҳақида фикр билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб бунга ҳеч қандай жиддий муносабат билдирмаган.
"Агар бизда шундай имконият бўлганида, олдиндан зарба беришимиз мумкин эди. Америка кузатяпти, Британия кузатяпти, Германия кузатяпти. Ҳамма Шимолий Корея ҳарбийлари украиналикларга зарба беришни бошлашини кутмоқда", — деди Украина президенти.