Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ Қозоғистонни санкциялар билан "урди"

 АҚШ Қозоғистонни санкциялар билан "урди"

Қўшма Штатлар Россияга қарши санкцияларни бузган компанияларни глобал овлашни давом эттирмоқда. 30 октабр куни Вашингтон 17 давлат, жумладан, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 275 компания ва жисмоний шахсга нисбатан санкциялар киритди.

АҚШ Молия вазирлигининг аниқлик киритишича, санкцияларнинг сўнгги босқичи Россияга яқин хориждаги каналлар орқали муҳим технология ва жиҳозларни олишга ёрдам берадиган жисмоний ва юридик шахслар тармоғига қаратилган.

Қозоғистон🇰🇿 ва Ўзбекистон🇺🇿 компаниялари Россияга ҳарбий эҳтиёжлар учун ускуналар етказиб берганликда айбланмоқда.

Россия ва Ғарб ўртасидаги санкция қарама-қаршилигининг бошиданоқ Қозоғистон ва Ўзбекистон бетараф позицияни эгаллаб, ўз ҳудудларидан санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланишга йўл қўймасликларини маълум қилди.

Аммо Остона ҳам, Тошкент ҳам Европа Иттифоқининг минтақада Россияга қарши кайфиятларга эришиш учун барча уринишларига қарамай, Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини қўллаб-қувватламади.

Киритилди: 22:13 01.11.2024. Ўқилди: 6184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!