Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский Курск вилоятидаги ҳужумдан кейин АҚШга ҳисобот берди

Зеленский Курск вилоятидаги ҳужумдан кейин АҚШга ҳисобот берди

Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳужумидан кейин Владимир Зеленский АҚШ Конгресси вакилларига ҳисобот берди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“АҚШ Вакиллар палатасининг икки партияли делегацияси билан учрашдим. Давлатимиз ва бошқа қадриятларимизни ҳимоя қилиш ҳақида гаплашдик... Асосий урғу – бу ҳаво ҳужумидан мудофаа, украиналикларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва Россиянинг урушни узайтириш бўйича ҳар қандай уринишларини тўхтатишдир”, — деб ёзди Зеленский ўзининг Telegram-каналида.

Зеленскийнинг идораси аниқлик киритишича, конгрессменлар делегацияси таркибида Дональд Норкросс, Селест Малой ва Жеймс Панетти бор. Улар билан учрашувда Зеленский Украина мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Украина қўшинларининг устувор эҳтиёжларини батафсил муҳокама қилди.

Киритилди: 21:42 08.08.2024. Ўқилди: 2453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!