Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зеленский Истанбул музокараларига бормайди — Украина делегацияси шакллантирилмоқда

Зеленский Истанбул музокараларига бормайди — Украина делегацияси шакллантирилмоқда

Россия делегацияси билан музокаралар ўтказиш учун Истанбулга боришдан бош тортган Владимир Зеленский у ерга украиналик музокарачилар гуруҳини юборади, унинг таркиби ҳозирда ишлаб чиқилмоқда.

Бу ҳақда AFP манбасига таяниб хабар берди.

"Владимир Зеленский Истанбулга бормайди ва кимни юборишни "ҳозир ҳал қилмоқда," деб ёзади агентлик.

Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский таъкидлаганидек, музокарачилар ишчан кайфиятни сақлаб қолмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Россия томони Истанбулдаги музокаралар жараёнини қайта тиклашга ва эҳтимолий муросаларга тайёр.

Киритилди: 19:08 15.05.2025. Ўқилди: 783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!