Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия ва Украина ўртасидаги Истанбулдаги музокаралар тугади

Россия ва Украина ўртасидаги Истанбулдаги музокаралар тугади

Россия ва Украина ўртасидаги Истанбулдаги музокаралар тугади.

Украина мудофаа вазири Рустем Умеровнинг сўзларига кўра, Россия ва Украина делегациялари музокаралар чоғида ўт очишни тўхтатиш ва ҳарбий асирлар алмашинуви масалаларини муҳокама қилишган.

"Бизда президент Зеленскийнинг аниқ кўрсатмаси бор. Музокаралар ўт очишни тўхтатиш ва асирлар алмашинуви масалалари доирасида олиб борилди", — дея баёнот берди Украина делегацияси раҳбари Рустом Умеров.

Умеровнинг айтишича, яқин орада “1000 га 1000” форматида ҳарбий асирлар алмашинуви бўлиб ўтиши мумкин. "Биз алмашинув санасини биламиз, аммо ҳозирча эълон қилмаймиз", — деди у.

Умеровнинг сўзларига кўра, музокараларда ўт очишни тўхтатишнинг барча жиҳатлари кўриб чиқилгн. Шунингдек, музокараларда Зеленский ва Путиннинг учрашуви ҳам муҳокама қилинган.

"Бу масалада ҳам ишлаяпмиз". Тез орада янги музокаралар ўтказилиши бўйича янгиликлар эълон қилинади", — дея изоҳ берди Украина делегацияси раҳбари.

Киритилди: 18:49 16.05.2025. Ўқилди: 845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!