Украина президенти Владимир Зеленский якшанба куни Россия билан "1000 га 1000" форматида ҳарбий асирлар алмашинувининг учинчи босқичи бўлиб ўтишини маълум қилди.
Бу ҳақда у кечки видеомурожаатида маълум қилди.
"Эртага учинчи босқич. Биз яқин кунларда минг кишимизни озод қилишимиз керак, лекин вазифа ҳозир Россияда ушлаб турилганларнинг ҳаммасини озод қилишдир. Ва бу бизнинг дипломатларимиз, бутун давлатимиз учун умумий вазифа," - деди Зеленский.
Украина раҳбари, шунингдек, Украинага ёрдам бераётган дунёдаги барчага миннатдорчилик билдирди:
"Ҳамкорларимиз, ҳар бир етакчи, ҳар бир давлат бу мураккаб ишда бизни қўллаб-қувватлагани биз учун ҳақиқатан ҳам жуда муҳим. Бир кун ҳам тўхтамаймиз," - деди у.