Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Зеленский "Grain from Ukraine" ("Украинадан дон") ташаббуси бошланганини эълон қилди

 Зеленский "Grain from Ukraine" ("Украинадан дон") ташаббуси бошланганини эълон қилди

Ташаббус доирасида Украина озиқ-овқат инқирозидан энг кўп жабр кўрган мамлакатларга, хусусан, Эфиопия, Сомали, Кения ва Яманга камида 60 та озиқ-овқат ортилган кема юборишни режалаштирмоқда.

"Биринчи жўнатилган кема ўртача 90 минг кишини озиқ-овқат билан таъминлайди. 60 та кема миллионлаб одамлар учун озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатлайди. Бу глобал барқарорликка қўшилган энг катта ташаббуслардан бири бўлади. Ҳақиқий, зарур қадам", — таъкидлади Зеленский.

Бир қатор давлатлар ташаббусни амалга ошириш учун ўнлаб миллион долларлар ажратишини маълум қилди, деб ёзади турли ахборот порталлари. Белгия ушбу ташаббусга 10 миллион эвро ҳисса қўшмоқчи, Австрия 3,8 миллион, Польша эса 20 миллион ажратади.

Киритилди: 21:35 26.11.2022. Ўқилди: 2436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!