Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленский G7 саммитида иштирок этади

Зеленский G7 саммитида иштирок этади

Франция президенти Эммануэль Макрон 10 июнь куни маълум қилишича, G7 саммити 15–17 июнь кунлари Франциянинг Эвиан-ле-Бен шаҳрида, Женева кўли соҳилида ўтказилади. Унда Украина раҳбари Владимир Зеленский ҳам иштирок этади.

Макроннинг сўзларига кўра, Франция ва унинг ҳамкорлари учун Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича G7 давлатлари ўртасидаги якдилликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга.

“Биз учун бу жуда муҳим, чунки Украинага кўмак бериш масаласида G7 доирасидаги консенсусни тиклашимиз керак”, — деди Франция президенти.

Унинг таъкидлашича, саммит доирасида Россия-Украина урушига барҳам бериш имкониятлари ва музокаралар жараёни ҳам муҳокама қилинади.

Саммит кун тартибидан Яқин Шарқдаги вазият ҳам ўрин олган. Хусусан, Эрон атрофидаги кескинликка бағишланган алоҳида сессия ташкил этилади. Унда Миср, Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Бундан ташқари, саммит доирасида “Шимол — Жануб ҳамкорлиги” мавзусида махсус конференция ҳам ташкил этилади. Унда Жанубий Корея, Ҳиндистон, Кения ва Бразилия вакиллари қатнашиши режалаштирилган. Шунингдек, Хитойдан ҳам вакиллар келиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:03. Ўқилди: 268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!