Украина президенти Владимир Зеленский Днепропетровск вилоятига сафари чоғида Қуролли кучларнинг олдинги позицияларига ташриф буюрди.
"Ҳимоячиларимиз билан суҳбатлашдим, уларга мукофотлар топширдим. Уларнинг кайфияти қатъиятли, кўзларида ғалабамизга ишонч бор. Украина озодлиги учун курашганингиз учун раҳмат!", дея пост қолдирди Президент ўз Telegram каналида.