Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленский Ермак ва Умеров музокаралар ўтказиш учун АҚШга боришини маълум қилди

Зеленский Ермак ва Умеров музокаралар ўтказиш учун АҚШга боришини маълум қилди

Украина президенти Володимир Зеленский ўзининг кечки мурожаатида Президент девони раҳбари Андрей Ермак ва Хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеровнинг Қўшма Штатларга бориши ва Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашув ўтказиши режалаштирилганини билдирди.

"Кеча Ермак ва Умеров Қатарда учрашувлар ўтказди, уларда воситачилик масалалари муҳокама қилинди. Бугун эса улар Саудия Арабистонида музокаралар ўтказишди, пайшанба куни Швейцарияда, жума куни эса АҚШда бўлишади", — деди Украина етакчиси.

"Украина учун хавфсизлик кафолатлари устида ишлаётган барча мутахассислар — ҳарбийлар, сиёсатчилар, иқтисодий масалалар бўйича мутасаддилар бу жараёнга жалб қилинади. Мақсад жараённи максимал даражада тезлаштириш", — дея қўшимча қилди Зеленский.

Киритилди: 10:36 28.08.2025. Ўқилди: 835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!