Украина президенти Владимир Зеленский туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан Анқарада ўтказган учрашуви ҳақидаги пости билан бўлишди.
Хабарда айтилишича, у, шунингдек, “Х” саҳифасида Эрдўған билан ҳамкорлик, хавфсизлик кафолатлари, ўт очишни тўхтатиш режимини кузатиш, денгизда миналардан тозалаш, Украинани қайта тиклаш, давлатлар ўртасидаги шерикликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.
У ушбу масалаларнинг аксарияти бўйича ҳамкасби билан умумий нуқтаи назарга эга эканлигини таъкидлади.