Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зеленский: "Дания Украинага 26-ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда"

Зеленский: "Дания Украинага 26-ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда"

Украина президенти Владимир Зеленский Дания бош вазири Метте Фредериксен билан учрашди.

Бу ҳақда Зеленский ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

"Дания бош вазири Метте Фредериксен билан яхши учрашув бўлди. Биз Украина мудофаа саноатига ҳарбий ёрдам ва тўғридан-тўғри сармоя киритишни давом эттириш ҳақида гаплашдик. Дания давлатимизни қўллаб-қувватлаш бўйича етакчилардан бири бўлиб, Украина учун 26-ҳарбий ёрдам пакетини ҳозирдан тайёрламоқда", - деди Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, томонлар Истанбулдаги музокаралар ва АҚШ ва европалик ҳамкорлар билан дипломатик саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларини ҳам муҳокама қилган.

"Жорий йилнинг июль ойида Дания ЕИ кенгашига раислик қилади. Биз Европа интеграциясида қўллаб-қувватлашга ишонамиз ва бу ҳақда учрашув давомида муҳокама қилдик", - дея қўшимча қилди Украина раҳбари.

Киритилди: Бугун 00:12. Ўқилди: 314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!