Украина президенти Владимир Зеленский жума куни Берлинга ташриф буюради, у ерда, Bild маълумотларига кўра, у Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашади ва унга АҚШ президенти Жо Байденга таништирган «ғалаба режаси»ни тақдим этади.
Зеленскийнинг «Ғалаба режаси»да, аввал айтиб ўтганимиздек, тўрт банд бор: Украинага ҳарбий ёрдам, иқтисодий қадамлар, Россияга дипломатик босим ва урушни тугатиш ва музокара столига ўтириш учун Москванинг «сиёсий мажбурлаши».
Германияда Украина президенти федерал президент Франк-Валтер Штайнмаер билан ҳам махфий музокаралар ўтказмоқчи, деб хабар бермоқда БИЛД.
Шольц ва Зеленский 12-октабр, шанба куни Германиядаги Рамштейн базасида учрашиши керак эди. Бироқ, Украина бўйича алоқа гуруҳи йиғилиши «Милтон» тўфони туфайли Байден Қўшма Штатларда қолгани учун қолдирилди.