Бугун 19 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский Байденнинг Украинага Россия ҳудудига узоқ масофали ракеталари билан зарба беришга рухсат бергани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Зеленский Байденнинг Украинага Россия ҳудудига узоқ масофали ракеталари билан зарба беришга рухсат бергани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Володимир Зеленский АҚШ резиденти Жо Байденнинг Украинага Россия ҳудудига узоқ масофали ракеталари билан зарба беришга рухсат бергани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Айтиш жоизки, Украина президенти бундай рухсат берилганини бевосита тасдиқламади.

"Украинани мустаҳкамлаш режаси мен Ғарбдаги шерикларимизга тақдим этган "Ғалаба режаси”дир. Ушбу режанинг муҳим қисмларидан бири бизга Ғарб давлатларининг узоқ масофали қуролларидан фойдаланишга қўйилган чекловларнинг олиб ташланиши ҳисобланади. Бугун кўплаб оммавий ахборот воситаларида бундай қуроллардан фойдаланиш учун рухсат олганимиз ҳақидаги хабарлар тарқатилди. Аммо зарбалар сўз билан эмас, амалий ҳаракатлар билан намоён бўлади. Бундай масалалар эълон қилинмайди", — дея муносабат билдирди Зеленский.

Киритилди: 23:13 18.11.2024. Ўқилди: 636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!