Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский 25 ва 26 ёшли украиналикларни сафарбар қилишга рухсат берувчи қонунни имзолади

Зеленский 25 ва 26 ёшли украиналикларни сафарбар қилишга рухсат берувчи қонунни имзолади

Президент Зеленский 25 ва 26 ёшли украиналикларни сафарбар қилишга рухсат берувчи қонунни имзолади.

Украина президенти Владимир Зеленский Олий Рада томонидан қабул қилинган «Ҳарбий бурч ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга ҳарбий хизматга мажбур бўлганлар учун энг юқори чақирув ёшини 27 ёшдан 25 ёшгача қисқартирувчи тузатишни имзолади.

Қонун лойиҳасини тайёрлашда Украина Мудофаа вазирлиги чақирув ёши чегарасининг қисқартирилишини сафарбарлик захирасини тўлдириш зарурати билан асослади.

Қонунга киритилган ўзгартириш сафарбар этилиши мумкин бўлган фуқаролар доирасини 25 ва 26 ёшдаги муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларни ҳам қамраб олиш имконини бермоқда.

Бунгача 27 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналиклар ҳарбий хизмат тажрибасига эга бўлмаган ҳолда ҳам мажбурий сафарбарликка тортилган.

Киритилди: 20:59 02.04.2024. Ўқилди: 1042 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!