Мерцнинг Украинага Taurus етказиб бериш ҳозирда муҳокама қилинмаётгани ҳақидаги баёноти "сўз ўйини"дир, деб ҳисобламоқда Мария Захарова.
"Канцлернинг вазифаси узоқ масофали ракеталарни етказиб бериш мавзусини жамоатчилик муҳокамасидан четлатишдир. Гўёки улар мавжуд эмасдай. Аслида эса Берлин Киев режимига қанча бирликни ва қачон топширганини ҳеч ким билмайди", - дея ўз Телеграм-каналида ёзди Россия ТИВ расмий вакили.