Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Зарафшонда маҳкумлар оиласи бағрига қайтарилди

Зарафшонда маҳкумлар оиласи бағрига қайтарилди

Бугунги кунда судлар томонидан жазони ижро этиш муассасаларида озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаётган, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик принципига асосан жазодан озод қилиш ҳамда енгилроқ турдаги жазога алмаштириб, озодликка чиқариш тўғрисидаги ишларнинг ўз вақтида, қонуний ва адолатли кўрилаётгани аҳамиятлидир.  Сабаби жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак.

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди томонидан 2020 йилнинг 23 июнь куни Зарафшон шаҳридаги 12-сон Жазони ижро этиш колониясининг маҳкум З.Қодиров ва Ф.Шоматовга нисбатан ЖК 74-моддасига асосан жазони енгилроғи билан алмаштириш тўғрисидаги тақдимномаси ҳамда 6 нафар маҳкумларга нисбатан ЖИК 113-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган шахсларни сақлаш шароитларини ўзгартириш тўғрисидаги тақдимномалари кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди. 2 нафар маҳкум ўз оиласи бағрига қайтди.

Д.Хонбўтаева, Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси      

 

 

Киритилди: 14:38 25.06.2020. Ўқилди: 1679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!