Зеленский Словакия бош вазири Фицога Россия газини етказиб беришни тўхтатгани учун товон пули таклиф қилганини тасдиқлади, бироқ у рад жавобини олган.
"Биз унга словаклар, айнан словак халқи учун Россия транзитидан кўрган зарарни қоплаш мақсадида компенсация тўламоқчи эканимизни айтдик. Шунингдек, Европа комиссиясининг талабига биноан, Россия гази ўрнига бошқа муқобил вариантларни кўриб чиқишни таклиф қилдик. Биз буни қилишга тайёр эдик. Фицо словаклар учун товон пулини истамади”, — деди Украина президенти.
Фицонинг ўзи аввалроқ Зеленский, Украинанинг NATO'га аъзо бўлиши учун Словакия рози бўлса, музлатилган Россия активларидан 500 миллион евро таклиф қилганини айтган эди. Фицонинг айтишича, у “бу таклифни рад этган”.